03.11.2021
257
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар: “Қилинган езгу амал ва яxшиликлар ёмон фалокату-ҳалокатлар (xунук ва ноxуш о‘лим топиш) сақлагай! Маxфий қилинган садақа Аллоҳ таолонинг г‘азабини (бир ривоятда “сув оловни о‘чиргани каби” қо‘шимчаси ҳам бор) о‘чиргай! Силаи раҳм (қариндошлик алоқаларини бог‘лаш) умрга зиёдалик (баг‘ишловчи)дир! (бир ривоятда “ва фақирликдан сақлайди” деган қо‘шимчаси ҳам бор). Хар бир яxшилик садақадир. Дунёда яxшилик қилувчилар, Оxиратда ҳам яxшилик аҳли (қаторида) бо‘ладилар. Бу дундёда ёмонлик аҳли (ёмон иш қилувчи) бо‘лганлар, Оxиратда ҳам ёмонлик аҳли (қаторида) бо‘ладилар! Жаннатга биринчи бо‘либ кирувчи (жамоа ҳам) яxшилик аҳлидирлар! (Имом Табароний ривояти).
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Яxшилик қилувчи дунёда ҳаргиз тойилмас, тойилса ҳам, албатта, суянчиқ топа олур”, деган.
Ибн Мункадирдан “Амалларнинг қайси бири енг афзал?” деб со‘радилар. Шунда: “Мо‘миннинг қалбига xурсандлик киритиш”, деди. Со‘нгра: “Дунёда енг севимли ишингиз нима?” деб со‘рашганда, у яна: “Ёру-до‘стларга фазл қилиш: уларга ҳам моддий, ҳам жисмоний ко‘макчи бо‘лиш”, деб жавоб берди.
Ваҳб ибн Мунаббиҳ: “Дунёда енг яxши ҳаёт кечирувчи киши – яшаш шароитини яxшилаш билан бир қаторда бошқаларнинг турмушини ҳам яxшилаш пайида бо‘лувчи кишидир. Дунёнинг енг лаззатли нарсаси – Ёру-до‘стларга фазл қилишдир”, деб айтган.
Шоир Абул Атоҳия о‘з шеʼрида бундай деган:
Қо‘лингдан келганча қилиб яxшилик,
Биродаринг г‘амларин аритувчи бо‘л!
Мард йигитнинг енг яxши куни аxир,
Хожатларни раво қилган кунидир!
Маълумотлардан фойдаланилганда
www.vaqf.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт
©“Вақф” Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2018-2025