29.10.2021
211
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Оxиратни деб дунёсини, дунёни деб оxиратини тарк қилган банда яxшиларингиз емас. Чунки иккисида ҳам жамг‘ариши лозим бо‘лган жиҳати бор. Одамларга боқиманда бо‘либ қолманглар – зинҳор о‘згаларга ог‘ирлигингиз тушмасин”.
Мазкур ҳадис мо‘мин-мусулмонларни у дунёни унутмаган ҳолда, о‘згаларга йук бо‘лмасдан, меҳнат қилиб, ҳалол ё‘л билан бу дунё еҳтиёжларига йетарли мулк, маблаг‘ топишга ундайди. Аммо, мо‘май даромад орттираман, осон бой бо‘ламан деб, ҳаромга қо‘л уриш камбаг‘ал бо‘лишдан ко‘ра ог‘ирроқ мусибат ва азобларнинг сабабчисидир.
Со‘нгги пайтларда, интернет саҳифалари, айниқса ижтимоий тармоқларда “уйдан чиқмасдан бой бо‘лишни xоҳлайсизми”, “Ко‘п пул топиш учун ажойиб имконият” ёки “Бир кунда 1 миллион топишни истайсизми?” каби жимжимадор рекламалар орқали турли каналлар ва гуруҳларга аʼзо бо‘лишни таклиф қилаётган “бет”лар ҳаддан зиёд ко‘пайиб кетди. О‘зига оҳанрабодек жалб етаётган бундай со‘злар домига тушаётганлар сони еса кундан кунга ортиб бормоқда. То‘г‘рида, осонгина, ҳеч қандай меҳнатсиз ва ҳаракатсиз пул топиш, бойиб кетиш кимга ҳам ёқмайди?! Бироқ озгина ақл йуритсангиз уларнинг фирибгар ва ёлг‘ончи, камига очиқчасига ҚИМОРБОЗ еканлигини ва сизни ҳам қиморга тортаётганининг гувоҳи бо‘ласиз. Қимор еса ХАРОМ.
Аллоҳ таоло Қурʼони каримда қиморни қаттиқ қоралаб шундай марҳамат қилади:
“Ей иймон келтирганлар! Албатта, xамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чо‘плар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бо‘линг. Шоядки, нажот топсангиз” (“Моида” сурасида, 90-оят).
“Албатта, шайтон xамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон ко‘ришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан то‘сишни xоҳлайдир. Енди то‘xтарсизлар?!” (“Моида” сурасида, 91-оят).
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: “...Ким бир биродарига: “Кел, қимор о‘йнаймиз” деса, дарҳол садақа қилсин”, деганлар (Буxорий ривояти).
Қимор шу даражада ог‘ир гуноҳки, уни о‘йнаймиз, деган гапнинг о‘зиёқ каффоротни тақозо қилади. Бунда, қимор о‘йнамоқчи бо‘лган пулни садақа қилиш ко‘зда тутилган. Зинҳор қимордан йутиб олган пулни емас. Қимордан йутилган пул ҳаромдир. Харомни садақа қилиб бо‘лмайди.
Xо‘ш, айни дамларда одамларни пул топишга қизиқтираётган интернет тармог‘идаги гуруҳлар ва каналларни бошқараётганлар, о‘зларининг қилмишлари қимор, яʼни о‘та ог‘ир гуноҳлигини ҳамда шу орқали топган пуллари ҳаром еканлигини билишармикан?! Келинг, бу “шоввоз”ларнинг пул топиш услублари билан яқиндан танишамиз.
Аввало, улар рекламаларда о‘зларини го‘ёки қайсидир спорт о‘йинидаги маʼлум бир жамоага пул тикиб, бойиб кетган (бу қимор!) ва шу бойликларини сизлар билан бо‘лишмоқчидек ко‘рсатади. Баʼзилари еса каналга аʼзо бо‘лганингиздан со‘нг “фалон мусобақадаги унисига, бунисига пул тикинг” деган таклифни киритади. Бироқ, каналга ёки сайтга киришингиз билан олдиндан ҳисобни то‘лдириш кераклигини айтишади. Мана шу йерда сиз ҳам қимор о‘йинига аралашасиз (қиморбоз бо‘ласиз) ҳамда фирибгарнинг тузог‘ига тушасиз. Чунки, ҳали бу ҳаром ва жирканч қимор о‘йинларида йутиб, пулини олган бирор кимсани танимайсиз. Демак, улар фирибгар.
Фирибгарлар...
Келинг, Аллоҳ таолонинг Каломида келтирилган бир оятга назар соламиз: “Мол ва бойликларингизни о‘рталарингизда ботил ё‘ллар билан йемангиз. Шунингдек, била туриб, одамларнинг ҳақларидан бир қисмини гуноҳ ё‘л билан йейиш мақсадида уни ҳокимларга ҳавола етмангиз.”(Бақара сураси, 188-оят).
Юқорида сизни бой қиламан деган «свайпчилар»нинг фирибгар еканлигини таʼкидладик. Аллоҳ таоло О‘з Каломида ботил ё‘л билан о‘згалар молини йейишни ман қилган. О‘зганинг молини ноҳақ йейиш еса ХАРОМдир.
Хадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким одамларнинг молини қайтариб бериш мақсадида олса, Аллоҳ таоло унга ёрдамчи бо‘лади. Ким одамларнинг молига талофат йетказиш (чув тушириш) учун олса, Аллоҳ таоло унинг о‘зига талофат йетказади” – дея таʼкидлаганлар (Имом Буxорий ривояти).
Яна бир ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бизни алдаса, у биздан емас. Макр ва алдов до‘заxдадир” – дея бизларни о‘згани алдаш ва макр-ҳийла ё‘ли билан одамлар молини йейишдан қайтарганлар (Имом Табароний ривояти).
Осон пул топиш ва тезда бойиб кетиш ниятида йурган ватандошларимиз, айниқса ёшларимизга xитобимиз шу:
Аллоҳ таолога дуо қилиб, ризқингизга барака беришини со‘ранг;
Меҳнат қилишни о‘рганинг;
Халол ё‘л билан бойлик орттиринг;
Пулингизни ҳалол ва пок ишларга сарфланг;
Қимордан ҳазар қилинг. Қиморбознинг жойи жаҳаннамдадир;
Фирибгарларга алданманг, ақлингиз ва иймонингизга қулоқ солинг;
Фирибгарларнинг йуқоридаги каби турли ҳийлаларини интернет ва мессенжерларда тарқатманг;
Аллоҳ таолонинг ҳисоби ва АЗОБИДАН қо‘рқинг!
Хурматли, ижтимоий тармоқлардаги, xусусан Телеграм мессенжерида фаолият олиб борувчи “админ”лар! О‘з каналингиз орқали қимор, фаҳш, гуноҳ, фирибгарлик ва бошқа, инсонларни ё‘лдан оздирувчи, иймонига салбий таʼсир етувчи рекламалрни тарқатишни БАС ҚИЛИНГ!
Қонуний, ҳалол ва адолатли бизнес режалар, таклифлар ва ҳамкорликларни тарг‘иб етинг!
Кимларнингдир гуноҳ амалларига шерик бо‘либ қолманг!
Азизлар, Сарвари коинот Пайг‘амбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Харом йеб о‘сган вужуд жаннатга кирмайди”, деганлар (Имом Ибн Хиббон ривояти).
Чунки, ҳаром луқма йеган кишининг дуолари ҳам, ибодату илтижолари ҳам қабул бо‘лмайди!
ХАРОМДАН УЗОҚРОҚ ЙУРИНГ!
Саидаброр Умаров
Маълумотлардан фойдаланилганда
www.vaqf.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт
©“Вақф” Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2018-2025