16.11.2021
269
Аллоҳ таоло О‘з Каломида бизларни намозга буйурди.
Намозларни ва о‘рта намозни муҳофаза етинг. Ва Аллоҳ учун чин дилдан, қо‘рқув ила қоим бо‘линг (Бақара сураси, 238-оят).
Намозни то‘кис адо етинглар. Албатта, намоз мо‘минларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси, 103-оят).
Намозни қоим қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг! У сизлар ҳузурига то‘планадиган Зотдир (Анʼом сураси, 72-оят).
Албатта, Мен О‘зим Аллоҳдирман. Мендан о‘зга илоҳ ё‘қ. Бас, Менга ибодат қил ва Мени зикр етиш учун намозни то‘кис адо ет (Тоҳа сураси, 14-оят).
Сенга Китобдан ваҳий қилинган нарсани тиловат қил ва намозни то‘кис адо ет, албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри улуг‘дир. Аллоҳ нима қилаётганингизни билур (Анкабут сураси, 45-оят).
Намоз Аллоҳга енг маҳбуб амал
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ бандага у о‘қийдиган икки ракʼат намоздан афзал нарсани буйурмаган. Модомики, банда о‘з намозида бо‘лса, унинг бошидан, албатта, яxшилик ёг‘илиб туради. Бандалар Аллоҳга ундан чиққан нарса билан яқинлашганидек, бошқа нарса билан яқинлаша олмаслар”, дедилар. Яʼни Қурʼон билан демоқчилар”.
Имом Термизий ривоят қилган.
Расули акрамдан: “Қайси амал афзал (Аллоҳга севимлироқ)?” деб со‘рашганда, “Вақтида о‘қилган намоз”, деб жавоб берганлар.
Имом Буxорий ва Муслим ривоят қилган.
Жаннат ёки икки ракат намоздан бирини танлаш иxтиёри берилганида икки ракат намозни танлардим, чунки намозда Аллоҳ ризоси бор, жаннатда еса менинг розилигим.
Ибн Сирин
Намоз бандани гуноҳлардан покловчи омилдир
Амр ибн Саʼд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Усмоннинг ҳузурида едим. Таҳорат суви чақирди ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қайси бир мусулмон одам фарз намоз (вақти) келса-йу, унинг таҳоратини, xушуʼини ва рукуʼини яxшилаб адо етса, албатта, у о‘зидан олдинги гуноҳларга каффорот бо‘лур. Модомики, катта гуноҳ қилмаган бо‘лса. Бу доимо ҳамма вақт учундир”, деганларини ешитганман”, деди”.
Имом Муслим ривоят қилган.
“Қайси бир мусулмон намоз о‘қиб, у билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилса, гуноҳлари xудди дараxт барги то‘килганидек то‘килиб кетади”.
Имом Аҳмад ривоят қилган.
“Ким икки ракат намозни Аллоҳга қалби билан йузланган ҳолда о‘қиса, янги туг‘илганидай гуноҳлардан пок бо‘либ чиқади”.
Имом Муслим, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоят қилган.
Намозни муҳофаза қилишга чақириқ ва уни зойе қилишдан огоҳлантириш
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Гувоҳлик бераманки, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини ешитганман: “Аллоҳ азза ва жалла беш вақт намозни фарз қилди. Ким таҳоратни яxшилаб олса ва уларни о‘з вақтида о‘қиса, рукуʼ ва xушуʼни батамом қилса, Аллоҳнинг зиммасида уни маг‘фират қилиш аҳди бо‘лур. Ким (бундай) қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бо‘лмайди. Xоҳласа маг‘фират қилади, xоҳласа азоблайди”.
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ азза ва жалла: “Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен О‘зимга О‘зим: ким уларни муҳофаза қилиб о‘з вақтида о‘қиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд ё‘қдир”, деди”, деб айтдилар”.
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Аллоҳ намоздадир, Аллоҳ намоздадир. Ким намозни қолдирса, унга Исломда улуш ё‘қ. Ким намозни қазо қилишдан сақланса, Аллоҳ уни ҳам сақлайди. Ким намозни зойе қилса, Аллоҳ уни ҳам зойе қилади.
Умар ибн Хаттоб
Намоз о‘лчовдир, ким о‘лчовини то‘ла қилса, унга ҳам то‘ла қилинади, ким уриб қолса, Аллоҳ таоло о‘лчовдан уриб қолганлар ҳақида нима деганини о‘зларинг биласизлар.
Салмон Форсий
“Вайл бо‘лсин о‘лчовдан уриб қолувчиларга” (Мутоффифун сураси, 1-оят).
“Вайл” со‘зининг икки xил маʼноси бор, бири, “Вой бо‘лсин”, иккинчиси, “Вайл” – до‘заxнинг номларидан бири, яʼни о‘лчовдан уриб қолувчиларга “Вайл до‘заxи” бо‘лсин, дегани.
Бизнингча, икки маʼно бир-бирини то‘лдириб келади: “Вайл”га тушган одамнинг ҳолига вой бо‘лади, ҳолига вой бо‘лган одам “Вайл”га тушади.
“Қиёмат куни банданинг биринчи ҳисоб қилинадиган амали намоздир”.
Имом Термизий ривоят қилган.
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу шундай деган еканлар:
“Бирортангиз жаҳаннамни нг ҳақиқатини билганида еди, овози чиқмай қолгунча бақириб, бели сингунича намоз о‘қиган бо‘лар еди”.
(Ибн Муборакнинг “Заваидуз зуҳд” китобидан).
Тоатларнинг сендан фавт бо‘лишига маҳзун бо‘лмаслик ва тойилишлар бо‘лса ҳам, қилганингга надомат қилмай қо‘йиш қалбнинг о‘лими аломатларидандир.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳи о‘зининг ушбу ҳикматида тоатни о‘тказиб йуборишдан xафа бо‘лмаслик ва содир бо‘лган xатога надомат чекмаслик қалбнинг о‘лими аломати еканини таʼкидлаган.
Дуо
Роббим, мени ва зурриётларимни намозни то‘кис адо етадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул етгин (Иброҳим сураси, 40-оят).
Со‘нги со‘з
Айтгин: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламларнинг Робби – Аллоҳ учундир” (Анʼом сураси, 162-оят).
Манба
Маълумотлардан фойдаланилганда
www.vaqf.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт
©“Вақф” Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2018-2025