8

07.10.2021

123

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий санади билан Абу Варқодан, у киши Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан, у киши еса, Пайгʻамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким йетимнинг бошини раҳм қилиб силаса, Аллоҳ таоло унга қоʻли теккан ҳар бир соч миқдорича яxшилик ёзади, ҳар бир соч миқдорича ёмонликларини ўчиради ва ҳар бир соч миқдорича унинг даражасини кўтаради". Бошқа бир ривоятда айтилади: "Ким йетимнинг бошини силаса, фақат Аллоҳ учун силаса, қоʻли силаб ўтган ҳар бир соч учун унга ҳасанот бордир. Ким оʻзининг олдидаги йетимларга яxшилик қилса, у билан мен жаннатда мана шундай бўламиз", деб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бармоқларини бирбирига яқинлаштирдилар. Ибн Аббос (р.а.) нақл қиладилар. Пайгьамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким мусулмоннинг йетимлари орасидан бир йетимнинг овқатига, ичимлигига қоʻшса, Аллоҳ уни беҳожат қилиб қўяди ва унга жаннатни, албатта, вожиб қилади, илло Аллоҳ кечирмайдиган амаллар қилган боʻлса, (ундай боʻлмайди). Кимнинг коʻзини Аллоҳ кетказган боʻлса ва у сабр қилса, албатта, унга Аллоҳ жаннатни вожиб қилади, илло Аллоҳ кечирмайдиган амал қилган бўлса, (ундай боʻлмайди). Кимнинг учта қизи ёки синглиси боʻлса, уларга яxши одоб берса, улар, вафот қилгунларича инфоқ етиб турса ёки уларни муносиб жойга узатса, агар у Аллоҳ кечирмайдиган амални қилмаган боʻлса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилади". Шунда аьробийлардан биттаси нидо қилиб: "Ей Аллоҳнинг елчиси, иккита (қизи) боʻлса-чи?" деб соʻради. Айтдилар: "Иккита боʻлсаям". Айтишларича, бу ҳадисни ҳар ривоят қилганларида Ибн Аббос р. а. "Аллоҳга қасамки, бу ажойиб ҳадисдир" деб қо‘яр еканлар.

Айтишларича, бу ҳадисни ҳар ривоят қилганларда Ибн Аббос (р.а.): "Аллоҳга қасамки, бу ажойиб ҳадисдир", деб қўяр еканлар. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади: Бир киши Пайгʻамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, қалбининг қаттиқлигидан шикоят қилди. Пайгьамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: "Агар қалбнинг мулойим боʻлмогʻи сени xурсанд қилса, йетимнинг бошини сила ва таом бер", дедилар. Пайгьамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Мусулмонларнинг яxши уйи йетими бор уй боʻлиб, унда йетимга яxшилик қилинадигандир. Мусулмонларнинг ёмон уйи, йетими боʻлиб, унга ёмонлик қилинган уйдир". Ибн Умардан (р.а.) катта гуноҳлар ҳақида сўрашди. Узот айтдилар: "Улар тоʻққизтадир: Аллоҳга ширк келтириш, мўмин кишини қасддан оʻлдириш, урушдан қочиш, солиҳа xотинни зино билан айблаш ва йетимнинг молини йейиш, ота-онага оқ боʻлиш, сеҳр қилиш ва байтул ҳаромнинг ҳурматини оёқости етиш". Мужоҳид Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят етадилар: "Олтита ҳалок қилувчи нарса бор, уларда тавба йўқ; йетимнинг молини йейиш, солиҳа xотинни зино билан айблаш, урушдан қочиш, сеҳргарлик, Аллоҳга ширк келтириш ва пайгʻамбарлардан бирини оʻлдириш". Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот Аллоҳнинг "Йетимларнинг молларини зулм ёʻли билан йейдиган кимсалар шакшубҳасиз, қоринларига олов йеган боʻлурлар ва, албатта, дўзаxга киражаклар" (Нисо, 10), деган соʻзини оʻқиб: "Улар оxиратда, албатта, дўзаxга киради", дедилар. Айтадиларки, йетим боʻлган уй нақадар яxши уй, агар уй егалари унинг ҳаққини билса, йетим боʻлган уй нақадар ёмон уй, агар уй егалари унинг ҳаққини билмаса. Бир киши Пайгʻамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Менда йетим бор, қайси вақтда уришим мумкин?" деб сўради. Айтдилар: "Фарзандингни урганингда". Яьни, уни тарбиялаш учун xудди ота оʻгʻлини ургандек урса, зарари ёʻқ. Ривоят. Фузайл ибн лёз (Аллоҳ у киши раҳмат қилсин) айтадилар: "Коʻпинча йетимни бир тарсаки уриш ширин таом йедиргандан кўра фойдалироқ боʻлади". Фақиҳ айтадилар: Агар йетимни урмасдан одоб бермоққа қодир бўлса, урмаслиги лозим, чунки йетимни уриш огьир ишдир. Саид ибн Мусайяб Умар ибн Xаттобдан (р.а.), у киши Пайгьамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан айтадилар: "Агар йетим урилса, унинг йиг‘иси билан арш титраб кетади. Сўнгра Аллоҳ таоло айтади: "Ей фаришталарим, отаси тупроққа яширилган йетимни ким йигʻлатди?" Холбуки, Аллоҳнинг оʻзи уни билувчироқ. Фаришталар: "Ей Парвардигор, бизда илм ёʻқ, билмаймиз", дейишади. Аллоҳ: "Бас, Мен сизларга гувоҳлик бераманки, ким Менинг ёʻлимда йетимни рози қилса, Мен уни қиёмат кунида оʻзим ҳузуримда рози қиламан", дейди". Айтадиларки, Пайгʻамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам йетимларнинг бошини силар, уларга мулойимлик қилар едилар. Умар ибн Xаттоб (р.а.) ҳам шундай қилганлар. Абдураҳмон ибн Абзо айтадилар: Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга айтди: "Йетимга раҳмдил отадек боʻл, билгинки, екканингни оʻрасан ва билгинки, солиҳа xотин ерига тилло тожли подшоҳ кабидир. Қачон xотинини кўрса, кўзлари қувонади, ёмон xотин ерига қари чолга огьир йукни коʻтартириб қўйган, ҳаётини зулматга айлантирадиган, ҳаётининг гьам ташвиши бўлади.

Янгилик категориялари

Маълумотлардан фойдаланилганда
www.vaqf.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

©“Вақф” Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2018-2025