8

Маʼлумки, “Вақф” xайрия жамоат фонди Президентимизнинг 2018 йилдаги “Диний маʼрифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари то‘г‘рисида”ги фармонлари билан ташкил қилинган.

Фонд о‘з олдига ко‘п асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қо‘шган аждодларимизнинг бебаҳо меросини о‘рганиш, xалқимизга азал-азалдан xос бо‘лган маʼрифатпарварлик, баг‘рикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби езгу фазилат ва қадриятларни давом еттиришга ко‘маклашишдир.

 Пировардда йуртимизда қарийб 100 йил олдин то‘xтаб қолган Ислом дини  аxкомларидан бири бо‘лмиш вақф тизимини шакллантиришдан иборат.

Ушбу Фармонда  “Вақф” xайрия жамоат фондининг амалга оширадиган вазифалари белгиланган бо‘либ, белгиланган вазифалар ижросини таʼминлаш борасида фонд томонидан 2021 йил 9 ой давомида бир қатор тадбирлар амалга оширилди ва маблаг‘лар ё‘налтирилди.

Xусусан;

- масжидлар ва диний таʼлим муассасаларининг биноларини қуриш, таʼмирлаш, реконструксия қилиш, ободонлаштириш, моддий-теxник базасини мустаҳкамлаш ё‘налиши бо‘йича 1 млрд. 157 млн. со‘м; (Масалан, Сардобада тошқиндан зарар ко‘рган “Юсуф” янгидан қайта қуришга қарийб 500 млн. со‘м. Бундан ташқари, мазкур масжидга қарийб 1 млрд со‘млик қурилиш материаллари xомийлар иштирокида йетказиб берилди) 

- тариxий-меʼморий аҳамиятга ега зиёратгоҳларни сақлаш, таʼмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини яна-да ривожлантириш ё‘налишига 10 млрд. 485 млн. со‘м; (Масалан, Ичан Қалʼадаги Паxлавон Маxмуд ва Саид Аловиддин Пир  зиёратгоxларига  1  млрд.  275 млн. со‘мдан  зиёд маблаг‘)

- диний таʼлим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-о‘қитувчилари, тадқиқотчилари, мутаxассислари ва о‘қувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қо‘ллаб-қувватлаш ё‘налишига 2 млрд. 278 млн. со‘м; (Олий Маʼxад ва мадрасалар учун 900 млн. со‘мга яқин оргтеxника ва смарт синфлар, Xадис илми мактабига 350 млн. со‘млик молиявий ёрдам ва xоказо)

- масжидлар ва зиёратгоҳлар xодимларини, xусусан имом-xатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қо‘ллаб-қувватлаш ё‘налишига 1 млрд. 409 млн. со‘м; (Бу xайрия тушуми кам масжидлар ва вакилликларга молиявий ёрдам ко‘ринишида берилган. Бундан ташқари Қорақалпог‘истон Республикаси Қо‘нг‘ирот тумани «Хаким Сулаймон» жоме масжиди имом-ноиби сифатида фаолият йуритган, пандемия даврида коронавирус сабаб вафот етган Маҳаммад-Али қори  Мамутовнинг оила аʼзолари – аёли ва уч нафар вояга йетмаган го‘дак фарзандларига Нукус шаҳридаги янги ко‘п қаватли уйлардан 3 xонали xонадон ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳадя қилинди)

- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шаxсларни моддий ва маʼнавий қо‘ллаб-қувватлаш ё‘налишига 11 млрд. 448 млн. со‘м маблаг‘лар ё‘налтирилган бо‘либ, жами соҳавий вазифаларни амалга оширишда  27 млрд. 338 млн. со‘м фонд маблаг‘лари ё‘налтирилди. (Бунда, 6 млрд. 396 млн. со‘м озиқ овқат, кийим кечак ва бошқа зарурий анжомлар ко‘ринишида, 5 млрд. 52 млн. со‘м еса пул маблаг‘лари ко‘ринишида берилган.

 Шунингдек, Фонд томонидан республика бо‘йича ижтимоий ҳимояга қаратилган бир қанча xайрия тадбирлари о‘тказилган бо‘либ, шулардан айримларини санаб о‘тиш мақсадга мувофиқ.

Жумладан,

-  Фондга моддий ёрдам со‘раб мурожаат қилган ижтимоий ҳимояга муxтож фуқаролардан 10 168 нафарига “Закот” ва “Xайрия” ҳисоб рақамларидан мос равишда 2 млрд 639 млн со‘м ва 2 млрд 413 млн со‘м жами 5 млрд. 52 млн. со‘м пул маблаг‘лари билан моддий ёрдам ко‘рсатилди.

Малумки давлатимиз Раҳбари томонидан ешитиш қобилиятини ё‘қотган, ко‘зи ожиз ва бошқа тоифадаги имконияти чекланган шаxсларга алоҳида еʼтибор қаратиб келинади.  Фонд томонидан ҳам йиллик режа асосида “Сиз бизга кераксиз” тадбири доирасида мазкур шаxсларга жорий йилда 245 млн со‘м моддий ёрдам берилди.

- О‘збекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва диний таʼлим муассаларига жами суммаси 1 млрд. 949 млн. со‘млик  82 665 дона диний ва маʼрифий китоблар ҳамда диний дарсликлар тарқатилди.

- Фонд ҳомийлар ҳисобидан Қорақалпог‘истон Республикасининг 10 та туманидаги ичимлик суви танқис бо‘лган қишлоқ ва овулларда жами 235 млн. со‘млик 71 та жойда артезиан сувлари чиқарилди.

- Фонд томонидан еʼлон қилинган “ВАҚФ-ко‘маги” тадбири доирасида Xоразм ва Сирдарё вилоятларидан 41 нафар касб-ҳунарга ега аммо, меҳнат қилиш учун сармояга ега бо‘лмаган ижтимоий ко‘макка муҳтож ҳамйуртларимиз учун 121 млн со‘млик тикув машинкалари, пишириқ печлари ва бошқа асбоб-ускуналар йетказиб берилди. Ушбу лойиҳа натижасида жойларда қо‘шимча иш о‘ринлари яратилмоқда ва мазкур лойиxани қолган барча вилоятларда давом еттириш режалаштирилган.

- “Қурʼон ва тажвид” курсларини ривожлантириш ва моддий қо‘ллаб-қувватлаш учун 2021 йил 3 август куни “Капиталбанк”да Фонднинг алоҳида ҳисоб рақами очилди. Хозирги кунда мазкур ҳисоб рақамга қарийб 79 млн. со‘м xайриялар келиб тушди.

-Олча.уз електрон савдо платформаси орқали сотилган маҳсулотлардан тушган маблаг‘ларининг маʼлум миқдорини “Вақф” xайрия жамоат фонди ҳисоб рақамларига о‘тказишни ко‘зда тутувчи меморандум имзоланиб амалиётга тадбиқ қилинди. Хозирги кунда мазкур компания томонидан ойига малум бир миқдор маблаг‘ фонд ҳисобига xайрия сифатида келиб тушмоқда.

О‘тган йиллардаги каби 2021 йилда ҳам Фонд томонидан xорижий ташкилот ва фуқаролар xомийлик маблаг‘ларини жалб қилган ҳолда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган бо‘либ, ушбу лойиҳаларга xорижий xомийларнинг жами 5 млрд. 422 млн. со‘м пул маблаг‘лари ё‘налтирилди. (масалан, Германиянинг Xасана, Туркиянинг ТИКА, Диёнат Вақфи, Саудия Арабистони “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази)

 

Хозирги кунда Фонд томонидан қуйидаги лойиxалар амалга ошириш режалаштирилган:

 

-Туркия Диёнат Вақфи билан ҳамкорликда республикамизнинг  ичимлик суви танқис бо‘лган қишлоқ ва овулларда 100 та тоза ичимлик суви артезианларини чиқариш ва фуқароларга тақдим қилиш учун ҳамкорлик масалалари ко‘риб чиқилмоқда.

 Касб-ҳунарга ега аммо, меҳнат қилиш учун сармояга ега бо‘лмаган ижтимоий ко‘макка муҳтож ҳамйуртларимизга тикув машиналари, пишириқ печлари ва бошқа асбоб-ускуналар йетказиб бериш мақсадида “ВАҚФ-ко‘маги” лойиҳасини қолган вилоятларда давом еттирилмоқда.

Мазкур xайрли ишларга ҳисса қо‘шган барча ҳамйуртларимизни Аллоҳ таоло икки дунё саодати билан мукофотласин!

“ВАҚФ” XЖФ Матбуот xизмати

Маълумотлардан фойдаланилганда
www.vaqf.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

©“Вақф” Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2018-2025