Фитр садақаси (садақаи фитр) Рамазондан фитрга (ог‘из очиқлигига) чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий қилинган. Бошқа садақалар молдан қилинса, бу садақа киши бошидан қилинади. “Фитр садақаси” ва “фитр закоти” ҳамда “садақа” ва “закот” со‘злари бир-бирининг о‘рнига ишлатилаверади. Ханафий мазҳабида садақаи фитр вожиб ҳисобланади.
Фитр садақасининг шариатга киритилишига қуйидаги ҳадислар далилдир:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини ро‘задор учун беҳуда гап-со‘з ва ҳаракатлардан покланиш ҳамда мискинлар учун таомланиш бо‘лиши учун фарз қилдилар. Ким уни намоздан олдин адо қилса, у мақбул закот бо‘лур. Ким уни намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бо‘лур”. Абу Довуд, Ибн Можа ва Хоким ривоят қилишган ва Хоким саҳиҳ деган.
Ушбу ривоятдаги “намоз”дан мурод ийд намозидир. Садақаи фитрни ийд намозидан олдин бериш лозим еканини шу ҳадисдан билиб оламиз.
Ушбу садақа нима учун шариатимизда жорий қилинганининг сабаби, ҳикмати ушбу ривоятдан очиқ-ойдин ко‘риниб турибди. Садақаи фитр ро‘задор учун беҳуда гап-со‘з ва ҳаракатлардан покланиш, мискинлар учун еса таомланиш бо‘лиши учун жорий қилинган.
Ро‘задор одам Рамазон ойида ро‘за тутар екан, гоҳида ог‘зидан билиб-билмай турли гап-со‘злар чиқиб кетган бо‘лиши, шунингдек, ба’зи ножоиз амалларни қилиб қо‘йиб, шу сабабдан ко‘нгли г‘аш бо‘либ йуриши мумкин. Ана шундай г‘ашликларни йувиб йубориш учун садақаи фитр жорий қилинган.
Садақаи фитр буг‘дой ва ундан олинадиган нарсалардан ҳамда майиздан ярим со’ берилади. Xурмо ёки арпадан бир со’ берилади. Буг‘дойдан икки мун берса ҳам бо‘лади.
Бу ҳукмлар қуйидаги ривоятлардан олинган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини xурмодан бир со’, арпадан бир со’ миқдорида мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, ерга ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам фарз қилдилар. Уни одамлар намозга чиқишидан олдин адо етишга амр қилдилар”. Буxорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Бир со’ қанча бо‘лади? Аслида со’ идиш бо‘либ, г‘алла ва шунга о‘xшаган нарсалар шу идиш билан о‘лчанган. Кейин ог‘ирлик о‘лчовлари чиққанда унга солиштирилган. Имом Шофе’ий ва Хижоз фақиҳлари наздида бир со’ 2751 грамм, Абу Ханифа ва Ироқ фақиҳлари е’тиборида еса 3800 граммга тенг.
Фитр садақасини xурмо ва арпадан бир со’дан беришга ҳамма мазҳаб ва уламолар иттифоқ қилишган.
Абу Са’ид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида уни (фитр садақасини) йегуликдан бир со’ ёки xурмодан бир со’ ёки арпадан бир со’ ёки майиздан бир со’ ёки қурутдан бир со’ берар едик. Муовия келиб, буг‘дойга о‘тилганда: «Менимча, манавининг бир мудди икки муддга тенг келади”, деди». Буxорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.
Бошқа бир ривоятда бундай дейилган: “Муовия ҳаж ёки умра қилиб келганда ва одамларга минбарда туриб гапирганда: «Менимча, Шомнинг икки мудд буг‘дойи бир со’ xурмога тенг келади”, деди. Одамлар шу гапни ушлашди. Абу Са’ид: “Аммо мен олдинлари қандай бо‘лса, шундай чиқаришда давом етмоқдаман”, деди».
Абу Са’ид розияллоҳу анҳу аввал садақаи фитр таомдан бир со’ бо‘лишини айтиб туриб, кейин унинг турларини – xурмо, арпа, майиз ва қурут, деб батафсил айтганлар.
О‘ша вақтда Хижозда буг‘дой кам исте’мол қилинган, деярли бо‘лмаган. Шунинг учун у йерда кенг тарқалган то‘рт xил таомнинг зикри келган. Кейинчалик буг‘дой о‘садиган жойлар ҳам мусулмон йуртларга айланганидан кейин у Хижоз диёрида ҳам тарқалган. Буг‘дойнинг қиймати устун бо‘лгани, унга талаб кучли екани учун унинг ярим со’и бошқа йегуликларнинг бир со’ига тенг қилинган.
“Мудд” ҳам ог‘ирлик о‘лчови бо‘либ, то‘рт мудд бир со’ бо‘лади. Бу гапни xалифа Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу Шомдан Хижозга ҳаж ёки умра қилиб келганда еслатган екан. Шунда одамлар унинг гапини олиб, буг‘дойдан ярим со’ миқдорида садақаи фитр беришга о‘тишган екан. Аммо Абу Са’ид розияллоҳу анҳунинг бунга ко‘нгиллари бо‘лмай, бир со’ беришда давом етишни ма’қул ко‘рган еканлар.
Хасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ибн Аббос Рамазоннинг оxирида Басранинг минбарида xутба қилиб: «Ро‘занинг садақасини чиқаринглар”, деди. Одамлар ҳеч нарса билмагандек тураверишди. Шунда у: “Бу йерда Мадина аҳлидан ким бор? Туринглар, биродарларингизга о‘ргатинглар, улар билишмас екан! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу садақани xурмо ва арпадан бир со’дан, буг‘дойдан ярим со’дан ҳар бир ҳуру қулга, еру аёлга, кичигу каттага фарз қилганлар”, деди. Алий келганда нарxнинг арзонлигини ко‘риб, “Аллоҳ сизларга (ризқни) кенг қилиб қо‘йибди. Хар нарсадан бир со’ (садақа) қилсангиз, яxши бо‘ларди”, деди». Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.